Фан-техника | 23:34 / 03.07.2018
6711
1 дақиқада ўқилади

Meizu орқа панелида қўшимча экран бўлган смартфон чиқарди

Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида Meizu компаниясининг янги ишланмалари чизмалари пайдо бўлди. Кўринишича, бу чизмалар компаниянинг патент аризаларидан олинган.  

Эскизлардан бирида яқин орада чиқарилиши кутилаётган Meizu 16 моделини эслатувчи рамкасиз смартфон кўрсатилган. Яна бир смартфоннинг рамкаси йўғонроқ бўлиб, унда ўзига хос жиҳат – қўшимча дисплей бор. 

Фото: gagadget.com

Қўшимча дисплей смартфоннинг орқа панелида қўш камера ёнида жойлашган. Смартфон дизайни бўйича ўтган йил чиққан икки дисплейли Meizu Pro 7’дан фарқ қилади. Шу билан бирга компания Meizu Pro 7 муваффақият қозонмаганини тан олган: икки дисплейли смартфон фойдаланувчилар орасида оммалашмаган.

Мавзуга оид