Тошкентда 30 кишилик тўй ўтказилди
Тошкент шаҳри Олмазор туманининг «Тепагузар» маҳалла фуқаролар йиғинида 30 кишилик тўй ўтказилди. Бу ҳақда МФЙ раиси Абдували Умаржоновга асосланган ҳолда ЎзА хабар берган.
«Яқинда маҳалламизда ортиқча исрофгарчиликсиз намунавий тўй ўтказдик. Бир йигит оила қуриш ниятидалигини айтиб, бизга мурожаат қилди. Маҳалла фаоллари ўзаро кенгашган ҳолда, 30 кишилик жуда чиройли ва ихчам тўй ўтказдик. Тўйдан тежалган маблағни эса ҳамкорлар билан келишиб, ёш оилага кредит асосида уй олиб беришга сарфладик», — деган МФЙ раиси.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Олмазор туманида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яна бир бор тўй-маросимлар масаласига тўхталиб ўтган, олмазорликларни 50 кишилик тўй қилишни бошлаб бериб, бутун Тошкентга намуна бўлишга чақирганди.
Мавзуга оид
16:52 / 02.10.2024
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
15:51 / 12.08.2024
“Аҳоли билан келишилган” — пойтахт ҳокимлиги болалар майдончаси жойлашган ҳудуд сотувга қўйилганига изоҳ берди
07:45 / 18.02.2024
Тошкентда Lacetti ва Cobalt тўқнашуви содир бўлди
08:01 / 06.02.2024