Botanic Boutique Hotel & Restaurant – ҳақиқий меҳмондўстликни ҳис этинг
Табиат билан уйғунлик, ўзига хослик, мукаммал гўзаллик – Botanic Boutique Hotel & Restaurant`га ташриф буюрган ҳар бир меҳмоннинг эътиборини айни мана шу уч жиҳат дарҳол ўзига тортади. Сабаби, бу – одатий ва зерикарли меҳмонхона эмас, балки ўз номидан кўриниб турганидек –бутик-отелдир. Хўш, бутик-отель ўзи нима дегани?
1980 йиллардан бошлаб дунёнинг энг йирик шаҳарларида бутик-отель туридаги меҳмонхоналар пайдо бўла бошлади. Бундай отелларнинг бошқалардан ажралиб турадиган энг муҳим хусусияти – хизмат кўрсатиладиган мижозлар сонига эмас, балки хизмат сифатига асосий эътиборни қаратишидир. Шунинг учун ҳам бутик-отелларда хоналар сони одатда ўнтадан юзтагача бўлади. Шунга мувофиқ равишда, бундай меҳмонхоналарда одатдаги тор ва сиқиқ ётоқ ўрнига шинам ва кенг ҳажмдаги хоналар таклиф этилади. Бундан ташқари, бутик-отеллар архитектуравий дизайни ва интерьер услуби билан ҳам такрорланмас жозибали бўлиши талаб этилади.
Ёзнинг жазирама кунларида «BOTANIC TASHKENT» меҳмонхона ва ресторани сизни ўзининг ёзги айвонидаги «BOTANIC GARDEN» ресторанини бориб кўришга таклиф этади.Бунинг учун шаҳар ташқарисига чиқиш шарт эмас.
«BOTANIC GARDEN» очиқ бассейни сизнинг энг яқин дўстингиз бўлиб қолади.Ёзги айвонда сиз тунлари дилдан суҳбат қуриш имкониятига эгасиз.
Душанба: Оддий кун - 100 000
Сешанба: Аёллар биринчи (сабаби ҳар доим ҳақ) 50% - 50 000
Чоршанба: 10-17 ёшдаги болалар учун Pups Day - 40 000
Пайшанба: Кун +1 - 100 000
Жума: Сеҳрли жума - 99 000 (жумладан, салқин ичимликлар ва мавсумий мевалар)
Шанба: Ҳафтанинг сеҳрли якуни - 99 000
Якшанба: Ҳафтанинг сеҳрли якуни - 99 000
Дам олиш кунлари катталар учун 99000 сўм,10 ёшгача бўлган болалар учун бепул,10ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун 40000 сўм (ҳафтанинг жума,шанба,якшанба кунлари)
Меҳмонхонамизнинг энг катта афзаллик жиҳатларидан бири – шовқиндан холи ҳудуддаги тоза ҳаво ва ям-яшил ҳовли. Botanic Boutique Hotel & Restaurant шундай масканки, бу ерда шаҳарнинг тинимсиз шовқинига ўрин йўқ. Демак, хизмат сафари вақтидаги меҳнатни дам олиш билан уйғунлаштириш учун барча шарт-шароитлар муҳайё.
Шаҳар марказидан узоқда бўлса керак, дейсизми? Мутлақо ундай эмас, бутик-отелимизнинг жойлашуви шаҳардаги тиғиз иш режимидан чалғиб, шаҳар ташқарисига чиқмаган ҳолда хордиқ чиқариш имконини беради.
Қулайлик ва шинамлик сифатлари Botanic Boutique Hotel & Restaurant таклиф этадиган қуйидаги барча хизмат турларида акс этиб туради:
- отелимизда ўстириладиган 7 хил энг мафтункор рангдаги гулларга монанд 7 турдаги хоналар (шунингдек, имконияти чекланган мижозлар учун махсус хоналар);
- конференц-зал;
- бар ва ресторан (ёзги ва қишки);
- тренажер зали;
- бильярд зона;
- массаж;
- очиқ ва ёпиқ бассейнлар;
- фин саунаси, ёғоч ҳаммом, турк ҳаммом;
- люкс классдаги автомобиллар ҳайдовчи билан ижараси.
Кўриб турганингиздек, меҳмонхонамизда ишдан ташқари хордиқ чиқариш учун имкониятлар етарли. Тошкентнинг иссиқ ёзида Botanic Boutique Hotel & Restaurant`даги очиқ бассейн танангизга роҳат бағишласа, унинг яқинига ўрнатилган мулоқот ўриндиқлари кечалари яқинлар билан соатлаб дилдан суҳбат қуриш имконини беради.
Массаж – танада йиғилиб қолган чарчоқ ва стрессдан холи бўлишнинг энг яхши усулларидан бири. Меҳмонхонамизда Сизга таклиф этиладиган Aroma Massage, Relax Massage, Health Massage, Classic Massage каби бир неча турдаги уқалаш сеанслари танангизга енгиллик бағишлайди, қайта куч тўплашингизга кўмаклашади ёки хасталиклардан соғайишингизнинг муҳим қисмига айланади.
Доимий равишда иш билан бўлиш ва стресслар натижасида организмнинг тўлақонли дам олиш қобилияти сусаяди, сурункали босим остида мушаклар ишчанлиги камая боради. Мушак тўқималарида эса модда алмашинуви маҳсулотлари, айниқса, сут кислотаси тўпланиб қолади. Бу жараён ўта секинлик билан юз бериши сабаб инсон ўз танасидаги бундай чарчоқни ундан халос бўлмагунча сезмаслиги ҳам мумкин. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, саунада парланиш мушакларда йиғилиб қолган сут кислотасини тарқатиб юборишда катта ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам, кўпчилик иссиқ саунадан чиққач, анчагина бўшашиб, енгил тортганидан сўнггина танасида қанчалик толиқиш йиғилиб қолганини тушуниб етади. Эртаси куни уйқудан уйғонгач киши тетиклик ва юқори энергияни ҳис этади, табиийки, унинг ишчанлик қобилияти ҳам ортади. «Ботаник» бутик-отелида Сиз дўстларингиз билан замонавий сауна ва фин ҳаммомида сифатли хордиқ чиқаришингиз мумкин.
Фаол дам олишни хуш кўрувчилар учун меҳмонхонамизда тренажер зали фаолияти йўлга қўйилган. Жисмоний машқлар учун сарф этилган вақт ҳеч қачон беҳуда кетмайди. Сабаби тананинг фаоллиги руҳиятга ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, инсон фикрлашини тиниқлаштиради.
Албатта, кишига кўтаринки кайфият улашиши шубҳасиз бўлган бир омилни ёддан чиқармаслик керак – мазали таом ва егуликлар. Botanic Boutique Hotel & Restaurant`нинг профессионал ошпазлари томонидан тайёрланган лаззатли таомлар ҳар бир меҳмонга мамнунлик ва қувонч ҳиссини бахш этади.
Тошкент бўйлаб саёҳат уюштириш ва ҳайдовчига эга автомобиллар ижараси ҳам меҳмонхонамиз кўрсатадиган хизматлар сирасига киради. 10 кишилик ўринга эга Hyundai маркасидаги минивен, Mercedes-Benz 222 (қора рангда), қолаверса, чет эллик энг нозик меҳмонларингизга профессионал хизмат кўрсатишга доим шай.
Халқимизда «Минг марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал» деган нақл бор. Шу нақлга амал қилган ҳолда меҳмонхонамизни таърифлашни шу ерда тўхтатамиз-у, Сизни муҳтарам меҳмонимиз бўлишга таклиф этамиз.
Ўзингизни қизиқтирган барча саволлар юзасидан сутканинг исталган вақтида қуйида кўрсатиб ўтилган телефон рақамларига қўнғироқ қилинг. Биз сизга хизмат кўрсатишдан мамнунмиз.
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Неъмат берк кўчаси (собиқ Дўрмон йўли кўчаси), 125-уй.
Мўлжал: Тошкент ботаника боғи
Телефон: +99871 2690220
Хона банд қилиш учун: +99899 8898402 (Дилдора)
Ресторан: +99899 8898403
Веб-саҳифамиз: www.botanichotels.com
Email: reservation@botanichotels.com
Реклама ҳуқуқи асосида