Сурия БМТни маърузаларга пул сарфлаш ўрнига одамларга ёрдам беришга чақирди
Сурия БМТга мамлакатдаги вазият ҳақида ахборот тўплаш ва маърузалар тайёрлашга пул сарфлашни бас қилишни, бунинг ўрнига халққа ёрдам беришни бошлашини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Суриянинг БМТдаги доимий вакили Башар Жафарийнинг мактубида айтилади.
"Сурия ҳукумати яна бир бор Хавфсизлик кенгаши мазкур ойлик маърузаларни чоп этишни бас қилиши кераклигини, бу маърузалар фақат бир мақсад - иғвогарона фаолият орқали Сурияга душманона кайфиятда бўлган давлатлар манфаати учун хизмат қилишини билдиради", — дейилади бош котиб ҳамда мувофиқлаштириш ва гуманитар масалалар бошқармасининг 51-маърузасига жавобан ёзилган мактубда.
Бундан ташқари, доимий вакил БМТ Хавфсизлик кенгаши "молиявий ва инсоний ресурсларни Сурия халқига хаёлий эмас, балки ҳақиқий ёрдам беришга сарфлаши керак"лигини қайд этган.
"Бу ойлик маърузалар ўрнига профессионал ва ишончга лойиқ чораклик маърузалар тайёрланиши мақсадга мувофиқ бўларди", — дейди Жафарий.
Жафарийнинг ёзишича, "Маъруза муаллифларини Хавфсизлик кенгашининг терроризмга қарши резолюцияларини бузишгани ва Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган "Жабҳат ан-Нусра", "Леванта озодлик ташкилоти" ва улар билан алоқадор гуруҳларга нисбатан "Идлибдаги қуролланган мухолифат" иборасини қўллагани учун жавобгарликка тортиш лозим".
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
16:16 / 16.11.2024
Экспертлар: БМТнинг иқлим бўйича конференциялари «мақсадларга мос келмайди»
17:11 / 15.11.2024
Илон Маск Эроннинг БМТдаги элчиси билан махфий учрашув ўтказгани маълум бўлди
09:15 / 12.11.2024