Спорт | 18:10 / 07.07.2018
11098
1 дақиқада ўқилади

Қатар амири ЖЧ-2018 финалига ташриф буюриб, Путин билан учрашади

Фото: REUTERS

Қатарнинг Россиядаги элчиси Фаҳад Муҳаммад ал-Аттийя мамлакат амири Тамим бин Ҳамад Ал-Тани ЖЧ-2018 финал ўйинига ташриф буюришни режалаштираётгани ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш истагида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Москвадаги Қатар уйининг очилиш маросимидан «НТВ» хабар бермоқда.

«Амир Жаҳон чемпионатининг финал баҳсига ташриф буюради, шунингдек, Россия президенти билан учрашишни ҳам режалаштирмоқда», - деган элчи.

Эслатиб ўтамиз, мундиал финали 15 июль куни Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтади. Кейинги Жаҳон чемпионатига Қатар мезбонлик қилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид