Жаҳон | 17:40 / 08.07.2018
11613
1 дақиқада ўқилади

Brexit жараёнининг энг йирик ҳомийси Россия элчиси билан 11 марта яширинча учрашган – ОАВ

Фото: Stefan Wermuth/Reuters

Brexit жараёнининг энг йирик ҳомийси ҳисобланувчи британиялик бизнесмен Аарон Бэнкс Россия элчиси билан камида 11 марта махфий тарзда учрашган. Бу ҳақда The Guardian ёзмоқда.

Нашрнинг ҳужжатларга таяниб хабар беришича, Бэнкс ва Россия элчиси 11 бор учрашишган.

Бундан ташқари, Россия элчихонаси бизнесменга тўртта таклифнома юборган. Бу таклифномалар қабул қилинганми-йўқми, маълум эмас.

Аниқлик киритилишича, учрашувлар Буюк Британиянинг Евроиттиффоқ таркибидан чиқиши ҳақидаги референдумдан бир неча ой аввал бўлиб ўтган.

Аввалроқ Буюк Британия миллий криминал агентлиги ходимлари Аарон Бэнкснинг Россия билан эҳтимолий алоқаларини текшираётганлиги хабар қилинганди.