Спорт | 21:01 / 09.07.2018
4419
1 дақиқада ўқилади

Жек Уилшир Лондон клубига ўтди

Фото: West Ham

«Арсенал»нинг собиқ яримҳимоячиси Жек Уилшир «Вест Ҳэм Юнайтед» клуби билан шартнома имзолади.

Битимга кўра, 26 ёшли футболчи 2021 йил ёзигача «болғачилар» шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Уилшир «Арсенал»ни эркин агент сифатида тарк этгани учун, «Вест Ҳэм»га бепул ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Уилшир «Арсенал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У «қуролсозлар» таркибида 2008 йили 16 ёшида дебют қилган эди. Ўтган мавсумда Уилшир АПЛ доирасида 20та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.