Жаҳон | 22:36 / 11.07.2018
17312
2 дақиқада ўқилади

Макрон Трамп олдида Меркелнинг тарафини олди

Фото: Reuters

Франция президенти Эмманюэль Макрон Дональд Трампнинг Германия Россияга тобе эканлиги ҳақидаги фикрига қўшилмади. У бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтаётган НАТО саммити доирасида баён қилди, деб ёзади РИА Новости.

Аввалроқ, Америка етакчиси Берлин газ етказиш орқали Москва томонидан назорат қилинишини айтганди. Трамп Германия Россия гази учун миллиардлар тўлаб, “Шимолий оқим-2”ни қуришни мўлжаллаган бир пайтда АҚШ уни НАТО бўйича иттифоқдош сифатида ҳимоя қилишини асло ёқламайди. 

“Шимолий оқим-2” лойиҳаси Болтиқ денгизи орқали Россиядан Германиягача йилига 55 миллиард кубометр газ етказувчи қувур ётқизилишини кўзда тутади.

Nord Stream 2 компанияси Германия, Финляндия ва Швециядан қурилиш учун рухсат олган, аммо Дания ҳозирча розилик бергани йўқ.

“Шимолий оқим-2”га, биринчи навбатда, Украина қарши чиқмоқда. Шунингдек, Латвия, Литва ва Польша ҳам бу қурилишни маъқулламаяпти.

Мавзуга оид