Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистоннинг янги бош вазири Трамп, Мэй ва Могерини билан илк учрашувларини ўтказди
Фото: primeminister.am
Арманистоннинг янги бош вазири Никол Пашинян Брюсселда НАТО саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп, Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерика Могерини билан суҳбатлашди.
8 май куни бош вазир лавозимини эгаллаган Пашинян учун бу жаҳон етакчилари билан илк учрашув бўлди.
Пашинян НАТОга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари шарафига уюштирилган кечки тановулда иштирок этган. У, шунингдек, Афғонистондаги “Қатъий кўмак” амалиётига жалб қилинган, НАТОга аъзо бўлмаган давлатлар етакчилари учрашувида иштирок этган.
Пашинян Могерини билан учрашувда Арманистондаги ислоҳотларни муҳокама қилган. Могерини, ўз навбатида, Арманистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг келажаги порлоқлигига ишонч билдирган.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026