Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурожаат изидан: Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаси раҳбарига нисбатан қатъий чора кўрди
Ўзбекистонда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларда кўтарилган ҳар бир масалага чуқур ёндашиб, ҳал этиш тизими йўлга қўйилди. Ушбу тизим бугун тиббиёт соҳасида ҳам ўз ифодасини топмоқда.
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир гуруҳ фуқаролар йўллаган мурожаатлардан сўнг, Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюросида хизмат текшируви ўтказилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вазирликнинг Юридик бўлими томонидан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси фаолияти ўрганилганда, ҳақиқатан ҳам, қатор камчиликларга йўл қўйилгани маълум бўлди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасида тан олинмаган диплом билан шахсларни давлат суд эксперти сифатида ишга қабул қилиш ҳолати, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг нотўғри ҳисобланиши ва тўланиши, энг ачинарлиси, умуман фойдаланишга яроқсиз бўлган тиббий воситалардан фойдаланган ҳолда экспертиза ўтказиш ва хулоса тузиш каби бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Шу муносабат билан Тошкент вилояти суд-тиббий экспертиза бюроси бошлиғи М.Хайдаров белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, тўпланган материаллар эса айбдор шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш учун прокуратура идораларига юборилди.
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
18:53 / 30.07.2024
Мактаб ўқувчилари ва боғча тарбияланувчиларининг тўртдан бир қисмида турли касалликлар аниқланди
11:28 / 22.07.2024