Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрам Ғиёсов: «Машғулотларни кўнгилдагидек олиб бора олмадим, бироқ барчаси яхши бўлади»
Рио Олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони, бугунги кунда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Миллий олимпия қўмитаси матбуот ва медиа департаменти мазкур жанг олдидан ҳамюртимизнинг фикрлари билан қизиқди.
«Жангга тайёргарлик одатдагидек давом этмоқда. Мен доимий тартибга қатъий риоя қиламан ва тайёргарликни асло бўшаштирмайман. Машғулотлар жуда яхши давом этмоқда. Бир ой давомида Ўзбекистонда бўлиб, турли тадбирларда иштирок этдим. Табиийки, бу вақт ичида машғулотларни кўнгилдагидек олиб бора олмадим. Аммо, барчаси яхши бўлади. Умид қиламанки, чиройли жанг кўрсатиб, баҳсни ўз фойдамга ҳал қиламан», – деди Шаҳрам Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Ғиёсов профессионал рингдаги 3-жангини 15 июль куни мексикалик Даниэль Эчеверрияга қарши ўтказади.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
17:24 / 06.01.2025
Айиқ билан курашган боксчи Шаҳрам Ғиёсов жаримага тортилди
00:13 / 29.12.2024