Ўзбекистон | 21:19 / 14.07.2018
40745
1 дақиқада ўқилади

“Агробанк” раиси вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фото: Халқаро Пресс-клуб

“Агробанк” АТ банки бошқарув раиси Саидкамол Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 14 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ходжаев номзодини тасдиқлаган. Саидкамол Ходжаев эртага, 15 июль куни вазирлик жамоасига расман таништирилиши кутилмоқда. 

У ўз вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.