22:20 / 14.07.2018
9490

АҚШда энг эски ракета учириш миноралари бузиб ташланди (видео)

Фото: Ben Cooper / LaunchPhotography.com

АҚШдаги Канаверал бурнида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ракета мажмуасидаги иккита минора портлатиб юборилди. 

1957 йилдан бери у ердан коинотга юзлаб кемалар, жумладан Spirit ва Opportunity марсоходлари жўнатилган. Умумий ҳисобда космодромдаги бу энг эски миноралар 325 та пускни амалга оширишда қўлланган. Таъкидланишича, бу миноралардан охирги пуск 7 йил аввал амалга оширилган.

Космодромдан старт олган ракеталардан энг машҳурларидан бири Thor-Able ракетаси бўлган. У 1959 йилда орбитага Explorer-6 сунъий йўлдошини олиб чиққан. Бу қурилма орбитадан сайёрамизнинг илк суратларини олган.

Миноралар Moon Express хусусий компанияси старт майдончаси учун жой бўшатиш мақсадида бузиб ташланди. Бу компания Ойда фойдали қазилмалар олиш билан шуғулланмоқчи.

Top