Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар “Пир”лар олиб кетилаётган автоуловни тўхтатишди
Мамлакатимиз ҳудудига сифати кафолатланмаган маҳсулотлар кириб келишини олдини олиш мақсадида Фарғона вилояти божхоначилари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунбузарлик ҳолати фош этилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.
Қўмита хабарига кўра, Фарғона туманининг “Миндонобод-Фарғона” йўналишида ҳаракатланиб келаётган фуқаро Ж.А. бошқарувидаги “Матиз” русумли автомашина Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
“Ушбу автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, ноқонуний йўллар билан республикамизга олиб кирилган, ҳар бири 5 литр ҳажмли целофан пакетга қадоқланган жами 30 дона “ПИР” номли ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025