Ўзбекистон билан чегаралар очилгач Тожикистон тўғри танлов қилмоғи керак
Ўзбекистон билан чегаралари очилгач Тожикистон чорраҳада қолди: ё республика секин-аста экспортга йўналган иқтисодиётга ўтади ва керакли йўналишда ривожлана бошлайди, ёки пул ўтказмалари ва импортга боғлиқ, келгусидаги ривожланиши учун катта таҳдидларга йўғрилган иқтисодиёти билан қолади. Asia-plus хабарига кўра, Жаҳон банкининг Тожикистондаги доимий вакили Ян-Питер Олтерс шундай фикрда.
Бу ҳақда у Бутунжаҳон банкининг Тожикистондаги вакили Ян-Питер Олтерснинг «Тожикистон Республикаси — ўзгараётган минтақавий муҳит: фойда олиш муҳимлиги» докладида айтиб ўтган.
Унинг қайд этишича, чегаралар очилгач, қўшнилар ўртасида рақобат ортади ва Тожикистон бунга тайёр бўлиши керак.
Олтерснинг таъкидлашича, мазкур ҳодиса республикага келгусида ривожланиш, инновациялар ва креативлик жорий этиш учун яхши имкониятлар тақдим этади.
Ушбу ҳолатда тожик ишлаб чиқарувчиларидан юқори сифатли ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришлари учун ўз қувватларини такомиллаштириши талаб этилади, деган Бутунжаҳон банки вакили.
Унинг қайд этишича, тожик ишлаб чиқарувчиларида нафақат катта қисми ёрдамга муҳтож 9 миллион аҳолига, шунингдек аҳолисининг нисбатан тўлов қобилияти юқорироқ бўлган каттароқ бозорларга чиқиш имконияти пайдо бўлган.
Қўшнилар билан, айниқса Ўзбекистон билан алоқалар яхшилангач, Бутунжаҳон банки қисқа ва ўрта муддатли истиқболда Тожикистон иқтисодиёти учун ижобий пронозлар бермоқда.
Докладда Ўзбекистон ва Тожикистон деярли 15 йиллик таранг муносабатлардан сўнг шу йилнинг март ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифи билан келганини таъкидлаб ўтилган.
«Бу тарихий ташриф иккитомонлама сиёсий ва иқтисодий муносабатлар учун янги парадигмадаги сигнал бўлди. Ташриф давомида томонлар ҳамкорликнинг кенг доираси, хусусан сув ва энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича 27 та иккитомонлама келишувлар имзолашди», — дейилади докладда.
Ушбу ташрифдан сўнг 2001 йилда ёпилган 10 та назорат ўтказиш пунктлари очилгани, 2012 йилдан буён илк бора темирйўл ташувлари қайта тиклангани ҳам қайд этилган.
Бундан ташқари, Тожикистондан Ўзбекистонга электр энергияси қайта очилган минтақавий электр узатиш тармоғи экспорти қайта тикланди ва Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ (2013 йилдан сўнг яна) қайта узатила бошланди.
«30 кунгача кириб чиқиш учун визасиз режим жорий этилди. Ўзбекистон расман Тожикистонда барпо этилаётган гидроэнергетика объектлари, жумладан Роғун ГЭСи қурилишига қизиқиш билдира бошлади», — дейилади докладда.
Мавзуга оид
09:30 / 28.10.2024
Брянск губернатори чегарани ёриб ўтишга уриниш ҳақида маълум қилди
08:10 / 24.10.2024
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божсиз махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин
13:50 / 12.10.2024
ЕИ автоматлаштирилган чегара тизимини ишга туширишни кечиктирди
21:27 / 09.10.2024