Rolls-Royce учар таксилар ҳаракатланиш тизимини такомиллаштирмоқчи
Rolls-Royce компанияси яқин ўн йил ичида учар таксилар ҳаракатланиш тизимини такомиллаштирувчи технологияни жорий этиш ниятида.
Қимматбаҳо тўй машиналарини билан бирга авиация учун моторлар ҳам ишлаб чиқарадиган ушбу компания Буюк Британиядаги «Фарнборо» авиасалони давомида ишчи номи EVTOL (Electric Vertical Take Off and Landing) бўлган учар такси прототипини намойиш этди.
Олти электродвигатель билан таъминланган бу учар такси беш нафаргача йўловчи таший олади. У соатига 400 километр тезликда парвоз қилади, «тўлиқ баки» 800 километр йўлга етади.
Rolls автомобиль ишлаш механизмини янада ривожлантириш учун бошқа компаниялар билан ҳамкорлик қилади.
Rolls-Royce ўз учар таксисини 2020 йиллар бошида сериялаб ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Унинг нафақат оддий фуқаролар учун, балки ҳарбийлар учун мўлжалланган версиялари ҳам бўлади.
Компаниянинг электриклар гуруҳи бошлиғи Роб Ватсон шундай дейди: «Биз шахсий авиацион сафарбарлик оламида етакчи рол ўйнашимиз мумкин. Шунингдек, бошқа ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ниятидамиз».
Учар жисмлар анча пайтдан бери фантастика намунаси бўлиб келган. Авиация ва технология компаниялари уларни реал ҳаётга татбиқ қилишга уринишмоқда. Шу пайтгача Airbus, Uber автомобиллари билан шуғулланувчи фирма ва бошқа қатор стартап лойиҳалари (Google асосчиларидан бири Ларри Пейж ҳамкорлигида) эълон қилинди.
Rolls томонидан таъкидланишича, EVTOL’нинг бошланғич концепцияси 6та электрик пропулсорларни (паст овозга эга бўлиш учун махсус лойиҳалаштирилган) қувватлантирувчи электр токини ишлаб чиқарадиган газ қувури технологиясидан фойдаланди. Унинг қанотлари (90 даражага айланадиган) вертикал равишда қўниш ва учиш имкониятига эга бўлади. Такси мавжуд вертодром ва аэропортларга қўниши мумкин.
«Биз гибрид электр энергия ишлаб чиқариш имкониятларини ривожлантириш учун қилаётган ҳаракатларимиз туфайли ушбу модель кейинги ўн йилликнинг ўрталарида одамлар эътиборига ҳавола этилишига ишонамиз. Компаниямиз машина қурилмасининг электр таъминоти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун муносиб шерик қидирмоқда», деган Rolls мутасаддилари.
Сўнгги йилларда жуда кўп компаниялар, хусусан, Uber, Toyota, Airbus, Google каби (каби катта, Opener каби кичик ширкат)лар учар автомобиллар устида иш олиб бораётганини эълон қилди. Rolls-Royce ишланмасининг улардан асосий фарқи — у вертикалига учиб, қўна олади.
Мавзуга оид
16:41 / 31.08.2024
Роллс ва Ройснинг номи берилган бренд – қўлда йиғиладиган қимматбаҳо автомобил тарихи
07:10 / 03.08.2024
Rolls-Royce ҳар бир ходимига 700 фунт стерлинг қийматидаги акцияларни беради
18:40 / 17.10.2023
Rolls-Royce 2,5 минг ходимини ишдан бўшатади
11:27 / 30.05.2023