Ўзбекистон | 17:55 / 16.07.2018
14485
3 дақиқада ўқилади

«Tashkent City» ХИМ: Яшиллик ва замонавийлик уйғунлиги

«Биз учун оддий фуқаролардан кўплаб мактуб, таклиф ва ғояларни олиш жуда қизиқдир! Тажрибада бундай ҳолатлар жуда кам кузатилади, Ўзбекистонда эса бу оддий ҳолат экан», - дейди «Tashkent City» ХИМ лойиҳаси устида ишлаётган чет эллик мутахассислардан бири.

Фото: Tashkent City

Фуқаролар атрофда содир бўлаётган ўзгаришларга бефарқ эмаслар: биз хавотир олмоқдамиз, иштирок этмоқдамиз ҳамда атрофни яхшилашга ҳаракат қилмоқдамиз... Сабаби биз шаҳримизни севамиз ва уни ўз қўлимиз билан яратмоқдамиз.

«Tashkent City» ХИМ проекти бошланиши билан одамлар турли-хил мактубларни жўната бошлашди. Мактублар уй ва мулк ҳақида эмас, балки 80 гектар ҳудудда ўсаётган дарахтлар ҳақида эди. Дирекциядан дарахтларни сақлаб қолишни сўрашди, уларни кесмаслик ва йўқ қилмасликни илтимос қилишди. Сабаби булар ўтмишдан қолиб кетган бир хотира ва тарихдир. Кўплаб дарахтлар бу ерда ўнлаб йиллардан бери яшамоқда, шунинг учун ҳам лойиҳани амалга ошириш жараёнида уларни сақлаб қолиш учун ҳаракат қилинмоқда.

Фото: Tashkent City
Фото: Tashkent City

Ҳудудда боғ қурилиши учун тайёргарлик ишлари олиб борилаётганда, жойларда топографик ўрганишлар ташкил этилди. Барча деталларга алоҳида эътибор берилди. Барча дарахтларнинг жойлашган ҳудуди ҳамда муҳандислик ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Ҳозирги вақтда 18 гектар ҳудудда жойлашган барча дарахтлар рақамланди ва уларнинг сони жами 300тага етди.

Иш жараёнига махсус мутахассис дендролог жалб этилди ва у барча дарахтларни ўрганиб чиқди. Ўрганишлар жараёнида шуниси маълум бўлдики, баъзи-бир дарахтлар турли-хил касалликларга дучор бўлиб, уларда ҳашаротлар ҳам мавжуд экан. Боз устига баъзи дарахтларни бу ерда сақлаб бўлмайди, сабаби мевали дарахтларни жамоат боғларида ўстириш халқаро стандартларга кўра мақсадга мувофиқ эмас.

Фото: Tashkent City
Фото: Tashkent City

Сақланиб қолиниши мумкин бўлган дарахтлар жойида қолади, бошқалари эса кўчирилади. Бунинг учун барча имконият ва техникалар мавжуд. Ушбу техника дарахтни илдизи билан олиб, унга ҳеч қандай шикаст етказмаган холда бошқа жойга кўчириб экиш имкониятини беради. Аммо бу иш ҳам осон эмас. Сабаби дарахтларни ҳам хоҳлаган вақтда кўчириб бўлмайди.

Нима бўлган тақдирда ҳам, боғ лойиҳалаштириш жараёнидадир, шунинг учун ҳам ландшафтга ва табиатга алоҳида эътибор берилмоқда.

Биз эса «Tashkent City» ХИМни безатиш учун атроф-муҳитни сақлаб қоламиз ва у ҳақида қайғурамиз.

Мавзуга оид