Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ҳарбийларнинг сиёсатчилардан устунлигини айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп америкалик ҳарбийлар россиялик ҳарбийлар билан икки давлат сиёсатчиларидан кўра яхшироқ чиқишишларини айтди. Трамп бу ҳақда россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашув якунларига кўра ўтказилган матбуот анжуманда айтиб ўтди.
“Ҳарбийларимиз ўзаро чиқишишади. Улар эҳтимол бизнинг сиёсий етакчилардан кўра яхшироқ чиқишадилар. Улар Сурия ва бошқа жойларда ҳаракатларини ўзаро мувофиқлаштиришади”, деб айтган Трамп.
Трамп дипломатия адоват ва можаролардан кўра анча яхшироқ эканлигини айтган ва “Путин билан музокарани сермаҳсул” деб баҳолаган. У муносабатларнинг ёмонлашишига айбни икки томон зиммасига юклаган.
Таъкидланишича, умуман олганда Трамп ва Путин илк тўлиқ форматли учрашувларидан кўнгиллари тўлган.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026