Жаҳон | 21:10 / 16.07.2018
12704
1 дақиқада ўқилади

Трамп Путинни «яхши рақобатчи» деб атади

Фото: РИА Новости

АҚШ президенти Дональд Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путинни “яхши рақобатчи” деб атади ва АҚШ суюлтирилган табиий газ ёрдамида “Шимолий оқим-2” газ қувури билан рақобат қилишини қўшимча қилди. 

“Мен уни (Путинни) рақобатчи, жуда яхши рақобатчи деб атадим. Ўйлайманки, рақобатчи сўзи – мақтовдир”, деб айтган Трамп Путин билан учрашув якунларига бағишланган матбуот анжуманда. 

“Биз газ қувури борасида рақобатчилик қиламиз. Мен бу Германия манфаатларига яхшими-йўқми билмайман, бироқ қарор қабул қилинди”, деб жавоб қилган Трамп “Шимолий оқим-2” ҳақидаги саволга.

Трамп АҚШ энг йирик углеводородлар ишлаб чиқарувчи давлат бўлмоқчилигини эслатиб ўтган. “Биз суюлтирилган газ сотиб, газ қувури билан рақобат қиламиз”, деб айтган Трамп.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид