Жаҳон | 09:00 / 17.07.2018
17768
1 дақиқада ўқилади

Даҳшатли зилзила топиниш иншоотининг очилишига сабаб бўлди — видео

Фото: AFP

Мексикалик археологлар эҳромлардан бирида жойлашган ацтекларнинг қадимий ибодатхонасига тасодифан дуч келишган. Агар ўтган йилнинг сентябрида рўй берган кучли зилзила бўлмаганида, олимларнинг хаёлига эҳром ичидан бирор қурилмани излаш келмаган бўлар эди, деб ёзади BBC.

Ўтган йили Морелос штатида рўй берган зилзила нафақат жиддий талофатларга сабаб бўлган, шунингдек, 370 кишининг ҳаётига зомин ҳам бўлган эди.

Олимлар эҳромнинг ягона мақсадда — табиий офат етказган зиённи баҳолаш учун тадқиқ қила бошлашган, бироқ алал-оқибатда яширин ибодатхонага дуч келишган. У икки метр чуқурликда жойлашган экан, деб ёзади «Аргументы недели» газетаси.

Экспертларнинг фикрича, ацтекларнинг ёмғир маъбуди Тлалоку ва уруш маъбуди Уицилорочтлига бағишлаб барпо этилган Теопанцолко эҳроми эрамизнинг 1150-1200 йиллари оралиғида қурилган.

Мавзуга оид