Трамп нимани хавф-хатарга қўйиб Путин билан учрашгани маълум қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашувга рози бўлиб, “ўзининг сиёсий обрўсини хавф-хатарга қўйган”. Бироқ бу таваккалчилик “тинчликка эришилгани” сабабли ўзини оқлаган, деб маълум қилди АҚШ вице-президенти Майк Пенс.
“Жорий ҳафтада Америка халқи президентнинг муваффақиятли хорижий сафардан қайтгани гувоҳи бўлди. У Европадаги иттифоқдошларимиз ва ҳаттоки Россия президенти билан учрашувлар ўтказди”, деб айтган Пенс.
Унинг айтишича, Трамп “сиёсат учун тинчликни хафв остига қўйишдан кўра тинчлик учун ўз обрўсини хатарга қўйишга тайёрлиги сабабли” учрашув бўлиб ўтди.
Пенс Трамп “ҳамиша тинчликка интилишини, бироқ бу тинчликка куч билан эришилишини” таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024