Жаҳон | 17:57 / 23.07.2018
5599
2 дақиқада ўқилади

Макрон Трампнинг музокаралар тактикасини қўллаши маълум бўлди

Фото: AP/Carolyn Kaster

Франция президенти Эммануэль Макроннинг тан олишича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг музокаралар олиб бориш услубидан фойдаланади. Макрон уларни «Келишув санъати» китобидан олган, деб ёзмоқда Axios нашри манбаларга асосан.

Трамп ва Макрон НАТОнинг Брюсселдаги саммити майдончаларида Қўшма Штатлар ҳамда Европа ўртасидаги савдо урушини муҳокама қилган. Трамп ЕИ давлатлари учун пўлат ва алюминийга божлардан сўнг, Евроиттифоқ жавоб чоралари ишлаб чиққанидан афсусланган.

Суҳбат мавзуси билан таниш бўлган манба сўзларига кўра, Трамп мулоқот вақтида Макронга Европа иттифоқини АҚШ билан музокаралар ўтказиш лозимлигига ишонтириши таклифи билан чиққан. Бироқ, Макрон Трампнинг фикрига қўшилмаган ҳамда «таҳдид остидаги» музокараларга қарши эканини айтган.

«Мен «Келишув санъати»ни ўқиб чиқдим. Биламан, биз музокараларда босим дастакларига эга бўлишимиз учун, аввал жавоб чораларини кўришимиз даркор», - деган Макрон Трампга табассум билан.

Трамп кучли рақибларни ҳурмат қилади ва кучсиз, дея ҳисоблайдиганларни ерга уради, деб қўшимча қилган нашр. Axios’нинг таъкидлашича, ХХР раиси Си Цзиньпин Трампнинг тактикасидан ҳаммадан яхши фойдаланади, унинг сиёсий «эпчиллиги» анча кучли.

Мавзуга оид