Жаҳон | 20:07 / 23.07.2018
4663
1 дақиқада ўқилади
Трамп Шимолий Корея билан музокаралар боришидан мамнунлигини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея билан музокаралар боришидан мамнунлигини маълум қилди.
“Шимолий Корея 9 ойдан бери ракета учирмади. Яна шунча вақт ядровий синовлар ўтказмади. Япония мамнун, бутун Осиё мамнун. Ёлғон янгиликлар эса, мендан ҳаттоки бирор марта сўрамасдан ва доимо аноним манбаларга таяниб, менинг ишлар тез кетмаётганидан аччиқлаётганимни айтади. Нотўғри, мен жуда мамнунман”, деб ёзган Трамп твиттерда.
АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги музокаралар Трампнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашувидан кейин ҳам давом этмоқда.
Мавзуга оид
23:13 / 27.09.2024
Шимолий кореялик ҳакерлар Германиядаги қуролсозлик компаниясига ҳужум уюштирди
11:20 / 19.09.2024
Шимолий Корея яна ракета синовларини ўтказди
09:48 / 12.09.2024
Шимолий Корея яна баллистик ракеталар учирди
14:33 / 10.09.2024