2019 йилда бизнес саёҳат харажатлари ошиши кутилмоқда
Барқарор халқаро иқтисодиёт ва нефть баҳоси ўсиб бориши кейинги йилда авиасаёҳат қиймати юқорилашига олиб келади. Авиақатновлар 2.6 фоизга, меҳмонхона харажатлари эса 3.7 фоизга ошади. Прогнозга кўра, савдо уруши оқибатлари ҳам бунга таъсир ўтказолмайди.
Carlson Wagonlit Travel (CWT) ва the Global Business Travel Associatin (GBTA) йиллик статистикасига кўра, Ҳиндистон, Янги Зеландия, Норвегия, Германия ва Чили каби мамлакатларда бу кўрсаткич 7 фоизга кўтарилади.
International Air Transport Association июнь ойида йўловчилар оқими 2011 йилдан бери биринчи марта 3.2 фоизга юқорилашини айтмоқда. CWT/GBTA ўтган йили чипта нархлари 3.5 фоиз ўсишини тахмин қилишганди.
Авиасаёҳат нарх-навоси, ўз навбатида, меҳмонхона харажатларига таъсир ўтказади, чунки бизнес саёҳатчилар вақтинчалик турар жойларга эҳтиёж сезишади.
Осиё, Европа давлатларида 5 фоиз, Шимолий Америкада 2.1 фоиз ўсиш кузатилса, Лотин Америкасида, аксинча, 1.3 фоизлик пасайиш қайд этилади.
Кейинги йилда глобал иқтисодиёт барқарорлиги сақланиб туриши кутилаётган бўлса-да, савдо урушлари ва Brexit амалга ошиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.