Бош прокуратура ишга қабул қилиш бўйича коррупция ҳолатлари юзасидан 128та жиноятни фош этди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида турли ташкилот ва идораларга ишга қабул қилиш жараёнларидаги коррупция ҳолатлари юзасидан 128та жиноят фош этилган. Бу ҳақда маҳкама томонидан эълон қилинган видеороликда айтилади.
Шулардан, тиббиётда - 47та, ҳуқуқни муҳофаза қилиш - 27, ишлаб чиқариш тармоқларида - 24, таълимда - 17та, бошқа соҳаларда - 5та ва чет элга ишлаш учун юбориш билан боғлиқ 8та жиноятларни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида олинадиган бўлса, Андижон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида - 17тадан шундай ҳолатлар қайд этилган. Кейин Бухоро вилояти (14), Навоий вилояти (13) ва Тошкент шаҳри (12) бормоқда.
Масалан, Андижон вилоятида фуқаро икки кишини ИИВ органлари ва Мажбурий ижро бюросига 4 минг доллар эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган, бироқ пулларни олиш вақтида ашёвий далил билан ушланди.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024