Ўзбекистон | 19:20 / 24.07.2018
24626
1 дақиқада ўқилади

Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг буйруғига асосан Улуғбек Анварович Анваров Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

У.Анваров 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Анваров Улуғбек Анварович 

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1999 йилда Яккасарой туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2009 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма катта терговчиси, Чилонзор туман прокурори, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Аввал Бош прокуратуранинг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Мавзуга оид