Ўзбекистон | 11:49 / 24.07.2018
12481
1 дақиқада ўқилади

Бош прокурор Отабек Муродов Душанбега боради

МДҲга аъзо давлатларнинг бош прокурорлари мувофиқлаштирув кенгашининг навбатдаги, 28-мажлиси 2018 йил 20 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» Тожикистон Бош прокуратурасига асосан хабар берган.

Маҳкама маълумотларига кўра, Россия бош прокурори Юрий Чайка раислик қилувчи мажлисда 9 мамлакат - Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон бош прокурорларининг иштирок этиши кутиляпти.

Бош прокурорлар ҳамкорликни ривожлантириш, ахборот алмашиш, иш тажрибаси ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги масалаларни муҳокама қилади.

«МДҲ давлатлари прокурорларининг Душанбе учрашувидаги кун тартибининг якуний варианти ишлаб чиқилмоқда», - дея хабар қилишган вазирликдан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид