Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Файзулла Муллажоновнинг ўғли Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимини эгаллади
Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2018 йил 23 июлдаги буйруғига асосан Абдуқаҳҳор Файзуллаевич Муллажонов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар бермоқда.

А.Муллажонов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо-Улуғбек туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2017 йилдан шу вақтгача Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
23:28 / 17.07.2020
БМТ махсус маърузачисининг Ўзбекистон прокуратураси ҳақидаги хулосалари эълон қилинди
08:27 / 30.06.2020