09:00 / 24.07.2018
11812
Реклама

Травертин сувоқ ва алюкобонд панеллар билан иншоотингизга кўркамлик бағишланг!

Бино ва иншоотлар бир қарашда жозибали, ўзига тортадиган бўлиши кўп жиҳатдан унинг ташқи кўринишига боғлиқ. Агар мукаммал конструкциялар ёрдамида энг мустаҳкам бино қурилган бўлса-ю, унинг фасади ана шу сифатни ўзида акс эттириб турмаса, барчаси бекор.

Иншоотнинг меъморий қиёфаси унга ташриф буюраётган кишининг кайфиятига бевосита таъсир кўрсатишини ҳисобга олсак, севимли оилангиз яшайдиган хонадонни қуришда бу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиш қанчалик муҳимлиги ойдинлашади.

Фото: Bobur Building Group

Дунёнинг энг илғор архитекторлари эса бинонинг фасадини бизнеснинг ташриф қоғозига қиёслашади ва бу жиҳатга ўта масъулият билан ёндашишади. Бу бежизга эмас. Баъзида фасад ишларининг сифатли қилинмагани, таъмирлашда ишлатилган қурилиш материаллари нотўғри танлангани оқибатида орадан кўп вақт ўтмай фасаднинг айрим қисмларида камчиликлар пайдо бўлиши буюртмачининг таъбини хира қилади.

Шундай экан, бу борада ўз ишининг ҳақиқий устаси билан ҳамкорлик қилган маъқул. Хусусан,

“Bobur Building Group” компанияси травертин сувоқлар ва алюкобонд панеллар монтажи билан кўплаб хусусий хонадонлар ҳамда офислар фасадини мукаммал ва бежирим кўринишга келтириш борасида катта тажрибага эга. Компания Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистон бўйлаб айнан шу материаллар билан фасадларни монтаж қилиш хизматларини таклиф этади.

Фото: Bobur Building Group

Жуда тез ўзгараётган замонда биноларнинг фасади учун маълум муддатдан сўнг «эскириб» қолмайдиган, узоқ муддат трендда турувчи меъморий ечимни топиш муҳим ҳисобланади. Бу борада травертин сувоқлари ва алюкобонд панеллари шу каби бошқа қурилиш маҳсулотларидан бир поғона устундир.

Травертин сувоқлари ва алюкобонд панеллари кўплаб устунликларга эга, бироқ бундай монтаж ишлари – осон жараён эмас. Махсус техника ва қоидаларга амал қилинмаса, сиз истамаган оқибатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли ўрнатиш ва монтаж хизматларини ўз ишининг усталарига, яъни “Bobur Building Group” компаниясининг профессионал ходимларига топширинг. Компания мутахассислари ҳар бир бинога индивидуал ёндашиб, унинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ишлашади.

Фото: Bobur Building Group

Шошма-шошарлик билан ишни қўл учида бажариб топширадиган “уддабуронлар”дан эҳтиёт бўлинг!

Мурожаат учун телефонлар:

+99894 627 99 99

+99890 114 44 66

Инстаграм: instagram.com/bbg.uz

Телеграм: t.me/bbguz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top