Спорт | 16:14 / 25.07.2018
6691
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Олтин белбоғ” кураш мусобақаси бўлиб ўтди

24 июль куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон” спорт мажмуасида “Олтин белбоғ” Халқаро турнири бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа Халқаро кураш федерацияси, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар кўмагида ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати

Мазкур турнирда 10 мамлакатдан, жумладан, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Россия, Татаристон каби давлатлардан ташриф буюрган турли вазн тоифасига эга йигит-қизлар қатнашишди. Тантанали маросимни Халқаро кураш федерацияси раиси Рустамбек Исоқов ва Халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Гинтаутас Вилейта очиб беришди. Маросим шоу бизнес вакиллари ва чолғу ансамбли чиқиши билан давом эттирилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати
Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати

Мусобақа ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.