Ўзбекистон | 17:59 / 25.07.2018
10636
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон лоукостерларнинг кириб бориш даражаси бўйича Осиёда аутсайдерлардан бири

Фото: Pixabay

Ўзбекистон - лоукостерларни кириб бориши нуқтаи назаридан Осиёдаги аутсайдерлар бири. Бундан ANNA.AERO томонидан ўтказилган маркетинг тадқиқоти маълумотлари дарак беряпти.

2008 ва 2018 йиллар ўртасидаги вақт оралиғини қамраб олган тадқиқотда кўрсатилишича, Осиё бу даврда лоукостерларнинг кириб бориши даражаси бўйича Европани ортда қолдирди - ўртача ўсиш даражаси 19 фоизни ташкил қилади. Таққослаш учун, Европада бу кўрсаткич 9,4%га тенг, деб ёзади Spot.

Бу даврда бозорда лоукостерлар улуши 10%дан 28%гача ўсди. Тадқиқотда тахмин қилинишича, агар шундай суръатлар сақланиб қолса, лоукостерлар 2030 йилга келиб Осиё авиабозорининг 50 фоизини эгаллаши мумкин.
  
71 миллион ўриндиқли IndiGo энг йирик лоукостерга айланди, кейин Lion Air (51 миллион) ва AirAsia (37 миллион) боряпти.

Энг йирик бозорга Ҳиндистон айланди - у ерда лоукостерлар бозорнинг 59 фоизини эгаллаб бўлган. Филиппинда 55 фоиз ва Малайзияда 54 фоиз.

Ўзбекистонда бозорнинг 0,1% лоукостерларга тегишли - бу мамлакатга учувчи ягона авиакомпания Air Manas’дир. У Тошкент ва Бишкек ўртасида ҳафтада икки маротаба қатновни амалга оширади.

Қирғизистон лоукостерларнинг кириб келиши бўйича тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди - улар бутун авиабозорнинг 33 фоизини ташкил қилади. Қозоғистон ва Туркманистонда бу кўрсаткич 2 фоизга тенг бўлса, Тожикистонда 2,3 фоиз ва Мўғулистонда 2,5 фоиз.

Мавзуга оид