Ўзбекистон | 07:24 / 26.07.2018
4171
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилмоқчи

Фото: uztelecom.uz

Ўзбекистон-Афғонистон халқаро чегара пунктларида «Ўзбектелеком»​ АК ва AWCC​ тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком»​ АК матбуот маркази хабар тарқатмоқда.

24 июль куни «Ўзбектелеком»​ АК ва Афғонистон Ислом РеспубликасинингAfghan Wireless Communication Company (АWCC)​ телекоммуникация оператори раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди.

Маълум қилинишича, учрашувда ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва Ўзбекистон / Афғонистон халқаро чегара пунктларида «Ўзбектелеком»​ АК ва AWCC​ тармоқлари ўртасида янги халқаро чегара қўшма қурилиши бўйича битим имзоланди.

Ушбу битим Афғонистонга халқаро интернет тармоғи хизматларини экспорт қилиш имкониятини беради.

Хабарда айтилишича, музокаралар давомида ўзаро телекоммуникация хизматларини тақдим этиш билан боғлиқ техник ва тижорат масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид