Жаҳон | 11:30 / 29.07.2018
10648
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған АҚШ F-35 самолётларини етказиб беришни тўхтатиши оқибатларидан огоҳлантирди

Burhan Ozbilici/AP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агарда расмий Вашингтон F-35 қирувчи самолётларини етказиб бермайдиган бўлса, Анқара халқаро арбитраж судига мурожаат қилишини айтди. Бу ҳақда Haberturk хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, агарда АҚШ Туркияга F-35 самолётларини етказиб бермаса, мамлакат халқаро арбитражга мурожаат қилади.
У шунингдек, F-35 самолётларининг «муқобили» борлигини ҳам қайд этиб ўтди.

Аввалроқ ОАВ АҚШ конгресси Анқара Россиядан С-400 зенит ракета мажмуаларини сотиб олиши туфайли Туркияга F-35 қирувчиларини етказиб беришни тўхтатиб қўйганини хабар қилганди. 

Қайд этилишича, бу Қўшма Штатларнинг 2019 йилги ҳарбий бюджети сўнгги талқинига тегишли тузатишлар киритиш орқали жорий этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид