11:10 / 29.07.2018
17305

Скрипаллар ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди

Image: Getty

Россия разведка бош бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда иккита гуруҳ иштирок этган. Бу ҳақда терговчиларга таяниб Mirror нашри хабар берди. 

Тахмин қилинишича, биринчи гуруҳ заҳарловчи моддани Буюк Британияга олиб келган, иккинчи гуруҳ эса заҳарлаш билан шуғулланган. 

Июнь ойи охирида  Эймсбери шаҳрида «Новичок» туридаги модда билан заҳарланган Чарли Роули Солсберидаги Елизавета паркидан топиб олган контейнерни атир деб ўйлаб Дон Стержессга совға қилганини айтган.  

Британиялик Чарли Роули ва Дон Стержесс 30 июнь куни заҳарланган, Стержесс касалхонада вафот этган. Махсус хизматларнинг фикрича, улар Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия март ойида заҳарланган моддадан заҳарланишган.

Расмий Лондон Скрипалларни заҳарлашда Москвани айблаган, Москва бу айбловни рад этиб келмоқда.

Мавзу
Скрипаль иши

Буюк Британия фойдасига жосуслик қилган ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль 4 март куни заҳарланди. Буюк Британия бу суиқасдда Россияни айблади

Барчаси
Top