Ўзбекистон | 20:19 / 30.07.2018
87293
1 дақиқада ўқилади

1 августдан эътиборан GM Uzbekistan автомашиналарига белгиланган нархлар

Бугун Халқаро Пресс клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди ва унда «Ўзавтосаноат» вакиллари иштирок этишди. «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан Ўзбекистонда GM Uzbekistan машиналари нархи ошишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилади.

Ижтимоий тармоқларда автомашиналарнинг русуми ва комплектациясига кўра шакллантирилган янги нархига оид турли маълумотлар тарқалмоқда.

Кун.уз таҳририяти қисқача суриштирув олиб бориб, турли манбалар орқали қуйидаги жадвалда кўрсатиб ўтилган нархлар ҳақиқий эканлигини тасдиқлатиб олди.

Қайд этиб ўтиш жоизки, мақола ёзилган соатга келиб расмий нархлар автосалонларга ҳали тарқатилмаган.

 

Мавзуга оид