Жаҳон | 09:38 / 30.07.2018
3856
1 дақиқада ўқилади

Мьянмада кўчки юз бериши туфайли 23 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Мьянма шимолида содир бўлган кўчкилар натижасида 23 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» хабар бермоқда.

Агентликнинг маълумотларига кўра, ер кўчкиси Качин штатидаги нефрит (яшил ёки сут ранг ярим шаффоф минерал) қазиб олиш бўйича фойдаланилаётган конда деворнинг қулаши билан боғлиқ.

Хабар қилинишича, воқеа содир бўлганидан кейин тўрт киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид