Ўзбекистон | 21:03 / 30.07.2018
30349
5 дақиқада ўқилади

Молия вазирлиги раҳбар лавозимига ишга таклиф қилмоқда

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ташкил этилган Давлат суверен, корпоратив (банк) қарз мажбуриятлари ва давлат қарзи бошқармасининг - “Халқаро рейтинг агентликлари, молия ва юридик консультантлар билан ўзаро муносабатлар” бўлими, “Статистик ва макроиқтисодий ахборотлар билан ишлаш” бўлими ва “Давлат қарзи ҳисоби ва ҳисоботи” бўлимларининг қуйидаги вакант лавозимларига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинади. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилмоқда.

Бошқарма бошлиғи – 1 нафар;

Бошқарма бошлиғи ўринбосари - бўлим бошлиғи – 1 нафар;

Бўлим бошлиғи – 2 нафар;

Бўлим бошлиғи ўринбосар – 3 нафар;

Бош мутахассис – 6 нафар;                                

Етакчи мутахассис – 3 нафар.             

1. Қуйидагилан номзодларга қўйиладиган асосий малака талаблари ҳисобланади:

1. Иқтисодиёт (макро/микроиқтисодиёт), молия ва молияни бошқариш ҳамда шунга яқин соҳада бакалавр ёки магистр дипломи, Ўзбекистон/хорижий ОТМлари дипломлари; 

2. Иқтисодий ва молиявий таҳлил эта олиш, кредит рейтингларни тушуниш; 

 3. Ўзбек ва инглиз тилини мукаммал даражада билиш. Инглиз тилида IELTS сертификатига эга бўлган (камида 6 балл) номзодлар маъқулланадилар;

4. Иш тажрибаси (Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, олий таълим муассасаларида ва ҳ.к.) камида 
3 йил, чет эл банклари ва ташкилотлари билан ишлаш тажрибаси ижобий қаралади

5. Microsoft Word, Power Point, Excel каби дастурларда мукаммал ишлаш тажрибаси;

6. Лавозимга мос бошқа малака талаблари.

2. Шахсий талаблар:

2.1. Ватанпарварлик, содиқлик;

2.2. Профессионал этикет, ҳамкасбларга ҳурмат билан қараш;

2.3. Оғир меҳнатдан қочмаслик;

2.4. Муомала маданияти, Sales mentalıty;

2.5. Жамоада ишлаш қобилияти;

2.6. Лавозимга мос бошқа шахсий талаблар.

2.7. Мамлакат учун муҳим ташқи молиялаштириш лойиҳалари билан ишлаш имконияти

2.8. Чет элга хизмат сафарларига чиқиш имконияти

Танлов жараёни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 108-сонли “Кадрлар захирасини ташкиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тизимига ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруқ тартиб-қоидалари асосида махсус тузилган ишчи гуруҳи томонидан 3 босқичда амалга оширилади, жумладан:

1 босқич: Юқоридаги талабларга жавоб берадиган номзодлар қуйида келтирилган электрон манзил орқали инглиз ва ўзбек тилларидаги маълумотномаларини (CV) топширишлари лозим ҳамда қисқача нима учун шу лавозимда ишлаш истаги борлиги тўғрисида иншо ёзиб жорий йилнинг 6 августигача жўнатишлари (ўзбек ва инглиз тилларида) зарурдир (CV намунаси илова қилинади). 9 августгача ишчи гуруҳи томонидан CV ва ёзилган иншолар ўрганиб чиқилади ва талабларга жавоб берган номзодлар кейинги босқичга ўтганликлари тўғрисида эълон берилади.

2 босқич: Жорий йилнинг 10 август куни соат 14:30 да номзодлар билан ўзбек тилида юқоридаги талабларга жавоб беришни текшириш мақсадида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси балл тизими бўйича баҳоланади (энг юқори 10, энг паст 1 балл) бунда ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси суҳбат қилган одамнинг ҳар бирига балл қўйиб чиқади. Номзодларнинг кейинги босқичга ўтганликлари тўғрисида шу куни эълон қилинади.

3 босқич: Жорий йилнинг 13 август куни 14:30 да инглиз тилида суҳбат ўтказилади. Суҳбат натижаси балл тизими бўйича баҳоланади (энг юқори 10, энг паст 1 балл) бунда ишчи гуруҳнинг ҳар бир аъзоси суҳбат қилган одамнинг ҳар бирига балл қўйиб чиқади.

4 босқич: Жорий йилнинг 14 август куни соат 11:00 да ишчи гуруҳ йиғилиб, шу босқичгача етиб келган номзодларнинг балларини тўплаб, ҳар бир номзоднинг кучли ва кучсиз тарафларини муҳокама қилиб керакли ходимларни танлайдилар ва 3 кун муддатда номзодларга танлов натижалари тўғрисида маълумот беради.

Барча ҳужжатларни Ходимлар билан ишлаш бошқармасининг кадрлар бўлимига ShDumanov@mf.uz электрон почта манзилига жўнатишингиз сўралади. 
Қўшимча маълумотлар учун 239-88-73 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Мавзуга оид