Фан-техника | 00:30 / 01.08.2018
5750
1 дақиқада ўқилади
Canon объектни 40 мартагача яқинлаштирувчи ихчам фотоаппаратни тақдим этди
Canon компанияси ўзининг янги фотоаппаратини намойиш этди. Камера ихчам бўлиб, унда селфи ва 4К шаклдаги видео олиш мумкин.
Canon PowerShot SX740 HS 20,3 мегапикселли CMOS-сенсор, 40 мартагача яқинлаштирувчи объектив ҳамда селфи олиш учун қулай бўлган юқорига кўтарилувчи дисплей билан жиҳозланган.
Камера Wi-Fi ва Bluetooth’га уланиш имкониятига эга. Бу эса унинг iOS ёки Android қурилмалари билан мунтазам алоқада бўлишини, фотосуратларга GPS координаталарини муҳрлаш имконини таъминлайди.
Canon PowerShot SX740 HS қора ва кумушранг тусда чиқарилади. У август ойидан 400 доллар нархда сотувга чиқади.