Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг президентини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун 1 август куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
“Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик юқори суръатларда ривожланаётганлигидан чуқур қониқиш ҳосил қилаётганлигини билдирди”, - дейилади хабарда.
Учрашув давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, уни янги дастур ва лойиҳалар билан бойитиш масалалари муҳокама қилинди.
ЕТТБ президенти Ўзбекистон президентининг ўзаро манфаатли ва самарали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган ташаббусларининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади ва бу ташаббусларни қатъий қўллаб-қувватлашини билдирди.
Матбуот хизматининг билдиришича, ўтган йилнинг мартида Тошкентда бўлиб ўтган учрашувдан буён томонлар ўртасида ҳамкорликда улкан миқёсдаги иш амалга оширилди ва дастлабки натижаларга эришилди.
Ўтган давр мобайнида банк томонидан республикада тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини молиялаштириш учун 190 миллион доллардан ортиқ миқдорда кредит линиялари ажратилди.
Ҳозирда қишлоқ хўжалик инфраструктураси ва уй-жой қурилиши соҳасини ривожлантириш, энергетика соҳаси ва қишлоқ хўжалик объектларини модернизация қилиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш ва бошқа йўналишлардаги умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошадиган истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилмоқда. Яқин ойларда улар ичидан 600 миллион долларлик лойиҳаларни маъқуллаш режалаштирилган.
Шу йилнинг сентябрь ойида қабул қилиниши режалаштирилган ЕТТБнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик стратегияси устидаги ишлар якунига етмоқда.
Бундан ташқари, Тошкентда ўтган йилнинг ноябрида банк ваколатхонаси ўз фаолиятини тиклаган бўлиб, вилоятларда унинг филиалларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:39 / 27.11.2024
Самарқандда трамвайнинг 3-йўналиши очилиши мумкин
12:53 / 27.11.2024
ДТЭК ЕТТБнинг компанияни молиялаштиришдан бош тортганига изоҳ берди
11:51 / 25.11.2024
ЕТТБ Украинанинг ДТЭК энергооператорини молиялаштирмайди
07:53 / 30.08.2024