Жамият | 20:17 / 03.08.2018
23614
2 дақиқада ўқилади

Тошни тешган томчилар: Душманни дўст тут

Душмандан ғолиб бўлишнинг энг осон йўли – уни дўст тутиш.

Ожиз фикримизга суяниб, душманнинг бизга қилган адоватига адоват билан жавоб қайтарсак, гўё ўзимизни ғолибдек тутамиз. Бу қисман тўғри. Аммо унинг хўмрайган юзига кулиб боқишимиз бизга ғолиблик ҳадя қилишидан хабардормизми? Агар у чиндан душман бўлса, табассумимиз унинг қалбига найзадек санчилади, кутган нарсаси юз бермагани алам қилади. Аламзадалик мағлублик нишонасидир. Айни пайтда бу ҳолатни томошабин бўлиб кузатаётганлар учун бизни тушуниш томон йўл очилади, холис гувоҳлар биз томон қадам босади, бизга қўшилади. Демак сон жиҳатидан душманимиздан устунликка эришамиз. Ғолибликнинг шартларидан бири эса соннинг кўплигидир. Лекин ғолиблик нашидасини чинакам тотишнинг бундан ҳам осонроқ ва афзалроқ йўли – душманимизни дўст тутмоқлигимиз. Душманни дўст тутиш, бамисоли улкан чинор, унга бас келиш қийин, уни енгиш имконсиз иш. Натижада, энди душман учун ягона тўғри йўл қолади – дўстликка дўстлик билан жавоб қайтариш. Қарабсизки, бу билан жаҳолатнинг пайи қирқилади, ҳатто қон тўкилишининг олди олинади.

Заҳириддин Мансур

Мавзуга оид