Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда террорчилик ва порахўрлик учун жазо кучайтирилади
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бир қатор қонунларни имзолади, деб хабар берди мамлакат президентининг матбуот хизмати.
У хусусан, интернет орқали террорчилик тусидаги жиноятларни содир этишга оммавий равишда даъват қилганлик ёки террорчилик ҳаракатини оқлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш бўйича Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларни маъқуллади.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ва республика қонунчилигини халқаро ҳужжатларга мувофиқлаштириш мақсадида Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, эндиликда оғирлаштирувчи ҳолатларда пора олганлик учун жарима эмас, озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024