Light | 14:32 / 06.08.2018
10543
9 дақиқада ўқилади

Кичик офисдан Хитойнинг йирик компаниясига айлангунча босиб ўтилган Didi Chuxing тарихи

Бизнес асосчиси Чэн Вэю қандай қилиб ўнлаб мана шундай лойиҳалар орасидан ажралиб чиқди, нима учун компания Uber рақобатчиларини қўллаб-қувватламоқда?

Фото: South China Morning Post

Didi Chuxing — такси, автобус, лимузин, хусусий автоларга буюртма берадиган Хитойдаги хизмат. Компания асосчиси - Чэн Вэй, бир вақтнинг ўзида ижрочи директор. Вэй 33 ёшда, Forbes’га кўра, Осиёдаги миллиардерлар рейтингида 333-ўринни эгаллади ва Forbes Asia бўйича 2016 йилда йил тадбиркорига айланди.

Унинг компанияси 56 миллиард долларга баҳоланяпти. Бу дунёдаги энг қиммат хусусий корхона бўлиб, Disruptor 50 рейтингида тўртинчи ўринда, ўз инвесторига энг кўп даромад олиб келган компаниялар ўнталигида учинчи ўринни эгаллаган.

Таққослаш учун, олти қитъада 500 дан ортиқ шаҳарда ишлайдиган Uber 68 млрд долларга баҳоланяпти. Бу Хитойнинг 400 та шаҳрида филиалларга эга Didi’га қараганда бир ярим марта қимматроқдир. Вэйнинг сўзларига кўра, Хитойда такси ҳайдовчиларининг 80 фоизи Didi тизимидан фойдаланади. Бу ҳолат компанияни монополиячига айлантиради.

2000-2008 йиллар: тақдирга таъсир қилган хато

Чэн Вэй
Фото: Bloomberg

Чэн Вэй Хитойнинг шарқий провинцияси Цзянсида туғилган. Отаси – амалдор, онаси эса математика ўқитувчиси. Мактаб давриданоқ математика фанини ўзлаштириш унга осон бўлган. Бироқ абитуриентлар учун тест вақтида Вэй сўнгги саҳифани унутиб, якунловчи учта саволга жавоб бермаган.

Умумий бални пасайтиришди ва обрўли олий таълим муассасаси ўрнига Пекин кимё-технологиялар университетга ўқишга киришга, ахборот технологиялар ўрнига бизнес-менежментни танлашга тўғри келди.

Вэй илк марта университетда ўқиш вақтида ишга кирди. У суғурта агенти бўлиб ишлади, бироқ битта ҳам полис сотолмади.

Менежер ёрдамчиси унинг кейинги лавозими эди. Вакансиялар ярмаркасида компания тиббиёт муассасаси сифатида кўрсатилган. Бироқ кейинроқ Вэй массаж салонларидан бирига ишга киргани маълум бўлди.

2008-2012 йиллар: сотувчидан тадбиркорликка

Ўқишни тугатганида Вэй 22 ёшда эди, у Alibaba’нинг савдолар бўлимига ишга ўтди. У 1500 юань ҳақ оларди (225 долларга яқин). Раҳбарият унга ушбу лавозимда диққатини қаратди. Чэн Вэй Alibaba ва Alipay’да жами саккиз йил ишлади. У ўз лавозимининг “энг юқори чўққиси”га етди ва 2011 йилда дўстлари билан шахсий иши ҳақида муҳокамалар қила бошлади.

Вэй ресторан бизнеси, дизайн-студия, етказиб бериш хизмати ёки таълим соҳасида компания очиш ҳақида ўйларди. Уни таксига онлай бериш бўйича Буюк Британиянинг Hailo компанияси тажрибаси ўзига жалб қилди.

2012 йилда дўсти Ван билан Alibaba’дан кетиш ва шахсий бизнесини бошлашга қарор қилди. Ван асосий инвесторга айланди. Стартапни ишга тушириш учун 800 минг юан (121 минг долларга яқин) ажратди. Ҳозир унинг улуши 1 млрд. долларга тенг.

2012-2015 йиллар:100 м² лик офисдан йирик хитойлик компаниясига айлангунча

Didi’нинг илк офиси бор-йўғи 100 м²ни эгаллаганди. Дастлаб компания DidiDache (滴滴打车) деб номланган. Сўзма-сўз таржима қилинганида “Бип-бип такси чақириш».

Стартда лойиҳа ўзига ўхшаган ўнлаб сервислар билан рақобатлашишига тўғри келди. Ёндашувлар бир-биридан фарқ қиларди. Масалан, Yaoyao Taxi аэропортлардаги такси ҳайдовчиларини қамраб олганди. Бошқа компаниялар эса қимматбаҳо автомобилларга ихтисослашишга ҳаракат қилишарди. Баъзи рақобатчилар ҳайдовчилар учун иловалар ўрнатилган бепул смартфонларни тарқатишарди.

Didi бошқача ечимни танлади.

  1. Компания  диққатини хусусий таксиларга қаратди.

  2. Ҳайдовчи ва йўловчилар диққатини жалб этиш учун Didi махсус бепул мобил иловани ишлаб чиқди.

Илова темир йўл бекатлари, шунингдек, смартфонга эга ҳайдовчилар учун реклама қилинарди. Сарафан радиоси ҳам қўл келди: ҳайдовчилар ҳамкасбларига Didi ҳақида гапириб беришди. Ўша вақтдаёқ Didi’нинг рақобатчиси Uber бўлган. Уларнинг позициялари тенг эди, чунки Uber ҳам бозорга эндигина кириб келганди.

Didi сервиси оммавийлашиб борди. Бироқ 2012 йилнинг охирида Пекинни қор босмагунича унда сезиларли ўсиш кузатилмади. Ўшанда аҳоли йўллардаги тирбандликлар сабаб оммавий равишда иловадан фойдаланишни бошлашди. Ўша куни буюртмалар сони 1000 тадан ортди. Вэй ўша қорбўронни бахтли ҳодиса сифатида ёдга олади: “Агар ўша қор бўлмаганида Didi бугун мана шу ерда бўлмасди”.

Мана шу воқеадан кейин сервиснинг иши ўнгланди, бироқ кўпгамас. Alibaba рақобатчи сервис Kuaidi Dache’га инвестиция киритишга қарор қилди. Бундай йирик компаниянинг кўмаги Хитойдаги стартаплар учун ҳал қилувчи ҳисобланади. Didi эса ўз ўрнида Хитой гиганти Tencent ёрдамидан фойдаланди.

2014 йилда Tencent Didi мижозларига WeChat ёрдамида ҳақ тўлашга рухсат берди. Didi фаол тарзда чегирмалар киритиб, саёҳатларни субсидиялашни бошлади, кун давомида хизмат кўрсатилган мижозлар сони уч миллионгача етди. Бу натижа компанияга 2 млрд юань – 303 млн долларга айланди.

Қарама-қаршилик кучайди. Didi’нинг инвестори россиялик Юрий Мильнер томонларни келиштириш йўлини топди. 2015 йилнинг февраль ойида Didi ва Kuaidi ўртасида музокаралар бошланди. Компаниялар бирлашишди. Мижозлари кўп бўлгани боис Didi янги компанияда 60 фоизлик улушга эга бўлди, Вэй эса унинг раҳбарига айланди.

2015-2016 йиллар: Давид Голиафга қарши

2014 йилда Didi бош операцион директор лавозимига Goldman Sachs’нинг Осиё ҳудудидаги асосий инвестициялар секторининг бошқарувчи директори бўлган Жин Льюни ишга олди. Ярим йиллик фаолияти давомида Жин Didi’га 700 млн доллар молиялаштиришга эришди.

Трэвис Каланик
Фото: Газета.ру

Чэн бир куни Didi Uber’дан ўзиб кетиши айтди, Хитой бозори жуда катта ва кўплаб хитойлик шаҳарлар йўл ҳаракати ҳамда атроф-муҳит ифлосланишини назорат қилиш учун хусусий автомобилларга эгалик қилиш, улардан фойдаланишни назорат қилади.

Didi эски чизма бўйича ҳаракат қилишни бошлади: ҳайдовчиларни субсидия қилар ва бозорни эгалларди. Компания субсидияларга 1 млрд юань сарфлади. Кейинчалик улар ташқи инвестицияларни жалб этишни бошлашди: 2016 йилнинг баҳорида AppleDidi’га 1 млрд доллар сармоя киритди, Саудия Арабистони Давлат инвест фонди Uber’га 3,5 млрд инвестиция олиб кирди. Бироқ сармоялар сабаб инвесторлар компания қарорларига таъсир ўтказишлари мумкин эди. Натижада Uber ва Didi музокараларни бошлаб юборишди.

2016 йилда Чэн Вэй Uber’нинг Хитойдаги ваколатхонасини сотиб олди. Uber компаниянинг 17 фоизи ва 1 млрд. доллар нақд пул олди.

2017-2018 йиллар: кенгайиш стратегияси

Фото: NDTV

Компаниянинг режалари катта эди, шу жумладан – Осиё бозоридан ташқарига чиқиш. 2015 йилдаёқ компания Жануби-шарқий Осиё, Ҳиндистон, Шимолий Америкадаги Grab, Lyft ва Ola билан ҳамкорлик тўғрисида келишиб олганди.

Uber’нинг қамрови Didi’никига қараганда 550 та шаҳарга кўпроқ. Хитойдаги муваффақиятсизликдан кейин Uber ўз бирлашиш таъсирини МДҲ мамлакатларига ўтказа бошлади. Масалан, Россиядаги “Яндекс.Такси” билан бирлашди. Ҳозирда Uber ва Didi Лотин Америкага кириб боришни исташяпти, чунки Мексика ва Бразилия бозорлари дунёда энг тез ўсаётган бозорлардан саналади.

2017 йилнинг августида Didi  Эстония Taxify транспорт-логистика компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Didi корхона улушини ҳам қўлга киритди. Ҳамкорликдан мақсад – Европа, Африка ва Осиё мамлакатларида логистика соҳасидаги ривожлантириш.

2018 йилнинг июль ойида Booking.com тураржойни брон қилиш сервиси ва Didi ҳамкорлик қила бошлашди: Booking.com такси сервисига 500 млн доллар сармоя киритди, шунингдек, Осиёдаги барча сайёҳларга Didi хизматларидан фойдаланишни таклиф этмоқда. Ўз навбатида, Didi иловасига Booking.com ёрдамида тураржойни брон қилиш имкониятини қўшди. Бундай ҳамкорлик Didi’га Осиё бозоридаги таъсирини кенгайтириш имкониятини берди.

Ҳозир Didi бир суткада 30 млн тагача таксида етказишни амалга оширмоқда, иловада 450 млн мижоз ва 4 млн ҳайдовчи рўйхатдан ўтган. 2028 йилда компания 10 млн та электромобиль сотиб олишни режалаштирмоқда. Майдони 100 м² бўлган офис ўрнига ҳозирда Didi 5000 нафар ходим ишлайдиган бир неча беш қаватли биноларга эга.

Мавзуга оид