Kun.uz таҳририяти ва «Вақф» хайрия жамоат фонди ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 6 август куни «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Жалолиддин Ҳамроқулов ва Kun.uz таҳририяти директори Маҳсуджон Асқаров ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу англашув меморандуми «Вақф» хайрия жамоат фондининг шаффофлигини таъминлаб бориш мақсадида фонд фаолиятини Kun.uz сайтида кенг ёритиб бориш, ўзаро ҳамкорликда хайрия акциялари, саховат ишларини ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа жиҳатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилди.
Маълумот ўрнида: «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.
Мавзуга оид
19:10 / 01.06.2022
Фоторепортаж: «Вақф» фонди 60 дан ортиқ болаларнинг хатна тўйини ўтказиб берди
20:22 / 17.11.2021
Сардоба сув тошқинида вайрон бўлган масжид қайта қурилди
14:53 / 10.11.2021
«Вақф» фонди 4 йилда масжидлар қурилиши, таъминоти ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун 75 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирди
09:17 / 07.11.2021