Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда фуқаролар билиш лозим бўлган ҳуқуқ ва бурчларнинг минимал талаби ишлаб чиқилмоқда
Фото: Getty Images
Ўзбекистонда фуқаролар ҳуқуқий онг ва маданиятнинг минимал талаби ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти бўлим бошлиғи Комил Синдоров берган маълумотларга таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Адлия вазирилиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида ҳар бир шахс ёш категорияларига кўра билиш лозим бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларининг минимал талаби ишлаб чиқилмоқда.
Институт бўлим бошлиғи Комил Синдоровнинг таъкидлашича, бундай минимал талабларни билиш тавсиявий характерга эга бўлиб, кўпроқ кичик ёшдаги болаларнинг таълимига катта эътибор қаратилади.
«Масалан, 3-5 ёшдаги болалар қайси қандай ҳуқуқ ёки бурчини билиши лозим ва қандай даражада булар ҳақда маълумотга эга бўлиши лозим? Айтайлик, оддий қоидалар - йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, бола ҳуқуқлари - буларни элементар даражада билиш керак», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал институт ходимлари айни пайтда «Давлат ҳуқуқий сиёсати концепцияси» устида иш олиб бораётгани ҳақида маълумот берилганди.
Мавзуга оид
10:41 / 11.09.2025
Ҳуқуқий тарғибот соҳага масъул давлат органи томонидан амалга оширилади
14:15 / 05.03.2025
Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади?
11:31 / 26.12.2024
Қозоғистонда ҳуқуқлари бузилган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди
08:30 / 01.10.2024