Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда қўлга олинган 25 нафар шахсдан 3 нафари Қозоғистон фуқароси эканлиги аниқланди
Фото: Jim Bourg / Reuters
Қозоғистоннинг 3 нафар фуқароси АҚШда йирик фирибгарликни амалга оширганликда айбланмоқда. Улардан бири мамлакатни тарк этмаслик шарти билан озод қилинди, дея хабар бермоқда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойбек Смадияров.
“Уч нафар фуқаромиз қўлга олингани рост. Икки нафари ҳибсга олинган, бир нафари соғлиғи туфайли АҚШни тарк этмаслик шарти билан озод этилди. Нью-Йорк штати Жанубий округи прокурори берган баёнотда уларга 20 йилдан 30 йилгача қамоқ жазоси тайинланади”, - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистоннинг Нью-Йоркдаги консуллиги қўлга олинган фуқароларни қонуний ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Жами 25 нафар шахс ўртасида содир этилган уюшган жиноятчилик қимматбаҳо автомобиллар савдоси бўйичадир.
Ўтган ой охирида АҚШ адлия вазирлиги 25 нафар фуқаро (7 нафари россиялик) автомобиль савдоси бўйича йирик жиноятчиликда айбланаётганлигини эълон қилди. Аниқланишича, фирибгарлар машиналар сотилиши бўйича сохта эълонлар тайёрлашган ва мижозлардан олдиндан пул олиб қочишган. Ноқонуний савдодан жами 4.5 млн АҚШ доллари фойда олинган.
Мавзуга оид
19:11 / 26.02.2026
2025 йилда АҚШдан чиқиб кетганлар сони кириб келганлар сонидан ошди – ОАВ
18:57 / 26.02.2026
Кубага «ҳужум қилган» босқинчилар ўлдирилди. АҚШнинг коммунист қўшнисида нималар бўляпти?
09:10 / 26.02.2026
Зеленский ва Трамп РФ билан мулоқотни ва Женевадаги учрашувни муҳокама қилди
08:42 / 26.02.2026