Фан-техника | 15:56 / 09.08.2018
31468
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Amazon вакиллари Artel заводига ташриф буюришди

Фото: Artel

Дунёга машҳур бўлган Amazon компаниясининг вакиллари Artel корхонасига ташриф буюришди. Amazon – турли хил маҳсулот ҳамда хизматларни интернет орқали тақдим этувчи энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Ушбу компаниянинг капитализация қиймати 2018 йилда 900 млрд долларни ташкил этди.

Amazon компаниясининг Ўзбекистонга ташриф буюришидан асосий мақсад – юртимизда такомиллашган IT тизими ҳамда келгуси ҳамкорликлар учун кенг шароитлар яратишдир.

Фото: Artel

8 август куни Amazon компаниясининг вакиллари Artel корхонасининг раҳбарияти билан учрашиб, режалаштирилаётган ҳамкорлик ва бўлажак лойиҳалар ҳамда Artel корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни татбиқ этиш каби вазифаларни кенг муҳокама қилишди. Айтиб ўтиш жоизки, муҳокама давомида икки компаниянинг вакиллари Artel корхонасининг структурасига IT маҳсулотларни татбиқ этиш бўйича кўпдан-кўп янги фикрларни изҳор қилишди.

Фото: Artel

Ташриф давомида Amazon компаниясининг вакилларига Artel Роҳат ва Artel Ташсельмаш заводларига экскурсия уюштирилди. Amazon ходимлари маиший техника ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан танишишди, логистика ва сервис марказини ҳамда тадқиқотлар ва такомиллаштириш маркази бўлмиш R&D бўлимини кўздан кечиришди.

Фото: Artel

Таъкидлаш жоизки, қисқа вақтда Ўзбекистон Республикасида рўй берган ижобий ўзгаришлар ва IT индустриясининг ривожланишига қаратилган ҳаракатлар Amazon вакилларини ҳайратлантирди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид