Жаҳон | 21:36 / 09.08.2018
5084
1 дақиқада ўқилади

Испан сайёҳлари Франциядаги чуқурлиги 100 метрли ғорда тунашга мажбур бўлишди

Фото: AFP 2018 / Remy Gabalda

Испаниялик уч сайёҳ Франция жануби-ғарбидаги Падирак ғорида тунни ўтказишга мажбур бўлишди, деб хабар берди The Local.

Аудиогидлардан фойдаланган сайёҳлар ғорнинг ёпилиши ҳақидаги эълонни эшитишмаган ва туни билан ғор ичида қолиб кетишган. Улар лифт ва зинага олиб борадиган йўллар ёпиқлигини кўришганидан сўнг саросимада қолишган. Мобиль телефонлар чуқурликда ишламаслиги боис улар қутқарувчиларга ҳам қўнғироқ қила олишмаган.

Нашрнинг хабар беришича, улар эрталаб ғор очилганидан сўнг юқорига чиқишган. Сайёҳлар ушбу сайёҳлик масканида ишлайдиган компанияни судга беришмоқчи.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш