Жаҳон | 17:36 / 10.08.2018
3844
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Мэй билан Brexit бўйича муросага келмоқчи - ОАВ

Фото: AFP

Европа иттифоқи (ЕИ) етакчилари Brexit бўйича муросага келиш имкониятини кўриб чиқмоқдалар. У Буюк Британияга ягона товарлар бозорига кириш ҳуқуқини сақлаб қолади, бироқ Лондон ўзига ЕИ экологик стандартлари бўйича мажбуриятлар олиши керак бўлади. Бу ҳақда Британиянинг Daily Telegraph газетаси ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Европа етакчилари сентябрь ойида Австриянинг Залцьбург шаҳрида бўлиб ўтадиган Европа иттифоқи саммитида ўз қарорларини эълон қилишни режалаштирмоқда.

Шунга қарамай, битим Лондон учун маълум қийматга эга бўлади, дея таъкидлайди газета. Хусусан, унга Буюк Британия томонидан ЕИнинг бўлажак экологик ва ижтимоий муҳофаза чораларини амалга ошириш бўйича талаб киритилади.

Евроиттифоқнинг Brexit бўйича музокаралардаги вакили Мишель Барнье аввалроқ Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг ЕИдан чиқиш бўйича режасини иш бермайди, деб атаганди. Бундан ташқари, Европа комиссияси британияликларнинг режасига изоҳ беришдан бош тортди, лекин аъзо давлатлар «буни муҳокама қилишлари мумкин» эканини инкор қилмади.

Барньенинг билдиришича, Буюк Британия ЕИда аъзоликнинг ягона бозорга кириш каби жиҳатларини «танлаши мумкин эмас», ҳамда бошқаларини, масалан, одамларнинг эркин ҳаракатланишини рад эта олмайди.

Бироқ, ЕИ аъзолари Буюк Британияга ягона товарлар бозори ичида қолиш имконини ҳақидаги масалани кўриб чиқмоқда. Бунда унинг экологик ва ижтимоий муҳофаза соҳасидаги Евроиттифоқ стандартларини қабул қилиши керак бўлади.

Уайтхоллдаги (Бирлашган қироллик ҳукумати) манбаларнинг маълум қилишича, келажакда Brexit бўйича ЕИ вакиллари билан музокаралар ижобий ўтишини кутишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тереза Мэй Brexit бўйича ЕИ билан келишув муваффақиятига ишонаётгани хабар берилганди.

Мавзуга оид