Ўзбекистон ва яна тўртта туркий тилли давлат қўшма сайёҳлик пакетини йўлга қўймоқда
Ўзбекистон ва яна тўртта туркий тилли мамлакат «Замонавий Ипак йўли» қўшма сайёҳлик пакетини ишга туширади, деб хабар беради «Атамекен» бизнес-телеканали.
Пакет бутун дунёдан келувчи сайёҳларга ушбу мамлакатларга алоҳида ёки умумий ҳолда ташриф буюришга имкон беради. Уни тарғиб қилиш мақсадида бешта туркий тилли давлатнинг Туризм вазирликлари вакиллари эҳтимолий сайёҳлар барча керакли маълумотларни топа оладиган шу номдаги веб-сайт ишга туширилишини эълон қилишди.
Лойиҳани ишга тушириш ғояси узоқ вақтдан бери бор эди, аммо Туркий тилли давлатлар кенгашининг туризм бўйича вазирлари тўртинчи йиғилиши якунларига кўра қўшма лойиҳа бошлангани ҳақида эълон қилинди.
Остонада сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликнинг барча ташкилий жиҳатлари батафсил муҳокама қилинди ва тегишли баённома имзоланди.
«Замонавий Ипак йўли» лойиҳасининг мақсади - Буюк Ипак йўлидаги туркий тилли давлатларнинг бой тарихий меросини намойиш этиш. Дастлабки тур икки ҳафтадан сўнг, жорий йилнинг 31 август куни Қозоғистон ва Қирғизистонда бошланади», - дея айтиб ўтди Туркий тилли давлатлар кенгаши бош котибининг ўринбосари Умар Кожаман якуний матбуот анжуманида.
Унинг қўшимча қилишича, тур давомида меҳмонлар III Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этишлари мумкин.
Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Аҳмад Ҳолиқ Дурсуннинг фикрича, гарчи Марказий Осиёнинг бой маданияти ва тарихи хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилса-да, туркий тилли давлатларнинг сайёҳлик салоҳияти ҳали етарлича очиб берилмаган.
«Менимча, «Замонавий Ипак йўли» лойиҳаси дунёга машҳур ва оммабоп брендга айланиши мумкин, аммо бунинг учун барча туркий тилли давлатлар маркетинг ва реклама стратегиясини яхшилаб ишлаб чиқишлари керак. Фақатгина шунда ўрта муддатли истиқболдаёқ биз ижобий натижаларга эриша оламиз», - дея таъкидлаб ўтди Дурсун.
Мавзуга оид
21:46 / 25.10.2024
Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг йўқолган иккита шаҳри топилди
11:18 / 08.05.2024
"Ипак йўли" эркин иқтисодий зонаси дирекцияси ташкил этилди
14:55 / 24.12.2022
“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетига қишки қабул бошланди
14:59 / 18.07.2022