Жаҳон | 21:17 / 11.08.2018
5251
2 дақиқада ўқилади

Хэй-он-Уай – дунёга машҳур китоблар шаҳри

Хэй-он-Уай (ингл. Hay-on-Wye) – Буюк Британиядаги китоблар шаҳри (кичик бозор-шаҳарча) сифатида машҳур. Миттигина шаҳар Англия ва Уэльс чегарасида, Уай дарёсининг шарқий қирғоғида жойлашган. Аҳолиси 1900 кишидан иборат.

Фото: Alamy Stock

Библиофил Ричард Жорж Уильям Питт Бут 1961 йилда илк китоб пештахтасини очди. У ерда янги бўлмаган китобларни сотарди. Бу китобларни унга қариндошлари юборишарди.

Ричард Жорж Уильям Питт Бут/Фото: AFP
Фото: Getty Images

Ғоя вақт ўтиши билан шу даражада кенг тус олдики, китоб жавонлари бутун шаҳарни тўлдирди. Барча ўз китоб дўконларини очишни бошлади. Бугун Хей-он-уай сайёҳлар учун энг бадиий шаҳарга айланди. Бу ерга ҳар йили 500 мингга яқин сайёҳ ташриф буюради.

Фото: Getty Images

1988 йилдан бошлаб,”The Guardian” газетаси бугунги кунга қадар ўтказиб келинадиган “Hay” адабий фестивалининг ҳомийсига айланди.

Шаҳар бўйлаб сайр қилинса, 40 тага яқин дўконларни топиш мумкин. У ерда бутун дунёдан келтирилган ноёб китоблар сотилади. Шаҳар ўзининг қадимий кўриниши ва руҳиятини сақлаб қолган.

Фото: AFP/Getty Images